
Ҳазорасп туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида жисмоний тарбия фанини оммалаштириш мақсадида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада мактабнинг 3”А”, 3”Б”, 3”Д” ва 3”Г”- синф ўқувчилари фаол қатнашдилар.
Беллашувларда ўқувчилар 5 та шарт бўйича ўзларининг маҳоратларини кўрсатдилар.
Қизғин ўтган баҳслардан сўнг, "Қувноқ стартлар" мусобақасида 3”Б”ва 3”Д”-синф ўқувчилари фахрли 1-ўринни ҳамда 3”А”, 3”Г”-синф ўқувчилари эса 2-ўринни қўлга киритдилар.
Ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан "Фахрий ёрлиқ"лар билан тақдирландилар